Қаршилик спортчи Элбек Раҳимов ўлими юзасидан суд бошланди

2021 йилнинг август ойида Қарши шаҳрида спорт устаси Э. Раҳимов ўлдириб кетилгани ва бошқа ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилганди.

Бугун, 6 январь куни, Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Т. Алиев ва бошқалар (жами 26 шахс) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Ф. Юсупов раислигида кўрилмоқда.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 97, 28,104, 105, 109, 127,137, 169, 210, 211, 230, 238, 241-1, 277 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

Мавзуга оид: Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ асосий маълумотлар

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here