Деҳқонободда фалокат. Янги йилнинг биринчи куни 5 киши қурбон бўлди

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 13:00 ларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Термиз-Тошкент» автомобиль йўлида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Маълум бўлишича, 1990 йилда туғилган А.М. «Cobalt» русумли автомобилда об-ҳаво ёмғир ёғаётганлигини инобатга олмасдан тезлик билан ҳаракатланиши оқибатида, руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчилар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here