Қаршидаги яна бир меҳмонхона биноси сотувга қўйилди

Қарши шаҳридаги «Жайҳун» меҳмонхонаси аукцион савдоларида сотилади. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири «e-auksion.uz»даги эълонга таяниб хабар қилди.

2004 йилда қурилгани айтилган меҳмонхона биноси «Қарши нефть базаси» МЧЖга тегишли «Авто сервис ва ўқув маркази мажмуаси» филиали таркибида туради.

Маълум бўлишича, бинонинг бошланғич нархи 6 млрд 495 млн сўмдан кўпроққа баҳоланган. Онлайн ариза қабул қилишнинг охирги муддати 8 декабрь куни тугайди. Аукцион эса 12 декабрь куни бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги «Геолог» меҳмонхонаси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «ООО NAUR ENGINERING» компанияси томонидан 5 млрд 350,5 млн сўмга сотиб олинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here