​Китоб туманидаги спорт мактабининг собиқ директори 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

1234

Аввалроқ Китоб туманидаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори М.Х ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1 миллион 500 минг сўм миқдордаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, яқинда Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судида Ғ.Остонов раислиги остида ушбу ҳолатга оид суд иши кўриб чиқилди.

Унга кўра, судланувчи М.Х Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here