Қамашилик фермер балиқчиликни ривожлантирмоқчи

334

Фермерлик ҳаракати тобора ривожланиб бораётгани, кўп тармоқли тадбиркорликка айланиб бораётгани сир эмас. Натижада даромад ҳам ортиб, имкониятлари ошмоқда. Имкониятлар эса янги режалар ва марралар сари бошламоқда.

Қамаши тумани, “Фарғона” ҳудудида фаолият олиб бораётган “Мирзадала Норбой” фермер хўжалиги раҳбари Панжи Нуртаевни ҳам мана шундай имкониятлар унумли фойдаланаётган фермерлар сафига қўшиш мумкин.

-100 гектар ер майдонимиз бор, -дейди П.Нуртаев. -Пахта ва ғаллачиликдан белгиланган режаларни уддалаб, даромадимизни оширмоқдамиз. Келгусидаги режаларимиз ҳам шунга монанд. Масалан, келгусида чорвачилик ва балиқчиликни йўлга қўйишни мўлжаллаб турибмиз. Ютуқларимиздан яна бири сифатида 32 гектар пахта майдонини Туркия технологияси асосида томчилатиб суғориш йўлга қўйилганини келтириб ўтишимиз мумкин. Бу ҳосилдорликка ҳам сувдан унумли фойдаланишда ҳам самара бермоқда.

Фермернинг айниқса, балиқчиликни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлари дадил. Демак, тез орада Қамашида ҳам мазали балиқлар етиштирадиган тадбиркорлар сони биттага ошса ажабланмаймиз.

Дарвоқе, саховат ва ҳомийлик ишларида ҳам фермер анчагина фаол. Унинг ҳудуддаги тикувчилик билан шуғулланадиган хотин-қизларга ҳомийлик қилаётгани таҳсинга лойиқ.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here