Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходими пора билан ушлангани айтилди. Бошқарма бошлиғи ҳолатга изоҳ берди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимларидан бири пора билан ушлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. «Nasafnews» бу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида мазкур бошқарма бошлиғи Темур Поёнов билан боғланди.

Унинг айтишича, тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга яқин эмас. Ҳозирда бошқарма ходимларининг ҳаммаси ўз ишида фаолиятини давом эттирмоқда.

Шунингдек, Поёнов агарда ходимлар ўртасида коррупцион ҳаракатлар содир этилса, ОАВ ходимларига шахсан ўзи хабар қилишини қўшимча қилди.

1 izoh

  1. Ешлар агентлик ходимлари УЗИ умуман ишламайди ва хеч нарсани тушинмагандан кейин пора олгани еширади Темир Поянов уз ходимларини тарафини оладида олдин ходимлари ишлаб узини халкка курсатиб куйсин

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here