Ғузор ҳокими: «Ғузорда 14 та маҳаллаларни табиий газ тармоғига улаш ишлари суст кетмоқда»

511

Куни кеча Ғузор тумани ҳокимлигида бир қатор масалалар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилган.

Йиғилишда туман ҳокими Бекзод Суюнов аҳолини табиий газ билан таъминлаш борасида ишларда масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун туман Газ таъминоти бошлиғи Шукур Ҳолматовни қаттиқ танқид қилди.

«Ғузорда 14 та маҳаллаларни табиий газ тармоғига улаш ишлари суст кетмоқда. Бу эса айни совуқ кунда аҳолимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур муҳим ишга масъулиятсизлик билан ёндашувни ислоҳотга хиёнат деб баҳолайман», — дейди туман ҳокими Бекзод Суюнов.

Туман ҳокими корхона раҳбари Ш.Ҳолматовни келгусидаги фаолиятида жиддий ўзгариш қилмаса, лавозимидан озод этиш юзасидан вилоятдаги раҳбарга таклиф бериш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма берган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here