Қашқадарёда қотиллик содир этиб, қочиб юрган шахс Тошкентда ушланди

1683

Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс «Хавфсиз ҳудуд» тадбирлари давомида қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. 

Унда келтирилишича, Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз тун», «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чора тадбирлар белгилаб олинган.

23 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинган. 

1993 йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми “в,д,ж,н,о,п” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020 йилнинг сентябрь ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган.

Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here