Муборак ҳокимининг номзоди депутатлик сайловида энг кўп овоз тўплабди

390

Халқ депутатлари Муборак туман кенгашининг бўшаб қолган 7-Тинчлик сайлов округида (Ўзбекистон МФЙ ҳудуди бўйича) 2021 йил 14 ноябрь куни сайлов бўлиб ўтган эди.

Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, куни кеча сайлов натижаси маълум бўлган. Натижага кўра, ЎзЛиДеПдан депутатлик сайловида қатнашган Муборак тумани ҳокими Арипов Акрам Оромович 85,6 % овоз тўплаган.

Ҳокимга Муборак тумани сайлов комиссиясининг қарори билан Халқ депутатлари туман кенгаши гувоҳномаси ва депутатлик нишони топширилган. Ҳоким энди депутат бўлиши билан бирга Халқ депутатлари Муборак тумани кенгаши раиси ҳам ҳисобланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here