Қашқадарёда 328 нафар қидирувдаги шахс топилди, 218 нафари ҳамон қидирилмоқда

659

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан ўтган 10 ой мобайнида давлат ижрочилари томонидан қидирув эълон қилинган 328 нафар қарздорлар топилиб, улардан 588 млн. сўм пул маблағлари ундирилиб, қарздорликни тўламаган шахслар тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, қарздорларга тегишли мол-мулкларнинг 286 таси топилиб, улардан 34 млрд. 502 млн. сўм ундирилиши таъминланди.
Айтиб ўтиш керакки, шўъба томонидан ҳозирда 218 нафар қарздор шахслар ва 78 та қарздорларга тегишли мол-мулклар қидирилмоқда.

Маълумот учун, 328 нафар топилган қарздорларнинг 323 нафари алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб қочиб юрган бўлган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here