Қамашида 2 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй берилди (Фото)

260

Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Аслиддин Мухторов ва Бахтигул Суяровага туман марказида икки хонали уйларнинг калитлари топширилди. Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар газ плитаси, холодильник, ётоқ кроват, телевизор, кийим жавон, аристон ва ошхона жиҳозлари билан таъминланган.

Уйларни эгаларига топшириш тадбирида туман ҳокими Ботир Тоғаев, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here