Чироқчидаги 32 та маҳалла янги ташкил этилаётган туманга қўшилади

1131

18 ноябрь куни «Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш ҳақида»ги Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраевнинг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар қилмоқда.

Қарор билан Чироқчи туманидаги «Айритом», «Бахт», «Бегламиш», «Кўкдала», «Қанотли», «Наймансарой», «Олтин бошоқ», «Олтин дала», «Пахталисой», «Сойбўйи», «Талоқтепа», «Тошли», «Умакай», «Ўтамайли», «Хардури», «Хўжаобод», «Хушали», «Чорвадор», «Шўрбозор», «Шўрқудуқ», “Эски анхор”, «Торжилға», «Гулистон», «Аннаруз», «Зум», «Ғаллакор», «Қумдарё», «Сувлиқ», «Тўқмор», «Уймовут», «Чиял» ва «Чувуллоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йил Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Чироқчи туманини иккига бўлиш таклифи билан чиққанди.

«Ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар?» — деганди ўшанда Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга доир: Чироқчи туманини иккига бўлиш учун таклиф этилаётган ҳудудлар харитаси

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here