Қаршида улкан байроқ устуни ўрнатилмайди

1040

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган мазмунда хабарлар тарқалганди. Бунга муносабат тарзида Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага вилоят ҳокими эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди.

Даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

1 izoh

  1. Жуда тугри карор. Айникса ички йулларни таъмирлашга сарфланса яхши буларди. Тош-тупрок тукилиб асфальтсиз колган кучалар бор.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here