Зойир Мирзаев ишдан кетгандан сўнг унинг имзоси билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фармойиши чиқди ва ўчириб ташланди

2390

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонлари билан Зойир Мирзаев Қашқадарё вилоят ҳокими лавзомидан озод этилганди. Аммо бугун, 19 ноябрь куни Зойир Мирзаевнинг Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими “e-qaror.gov.uz” сайтида Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида имзоланган яна бир фармойиши пайдо бўлди.

Унда ёзилишича, Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи (Қонунчиликдан хабардор ходим) Рахматов Нуритдин Шамсидиновичга навбатдаги меҳнат таътили берилди — мазкур ҳужжат 19 ноябрь куни (собиқ ҳоким имзоси билан) имзоланди. Бу ҳақдаги хабар тармоқларга тарқалгандан сўнг, “e-qaror.gov.uz” сайтида қарор матни йўқолиб қолди. Бизнингча, ўчириб ташланди.

Унинг ўрнига Қашқадарёнинг янги ҳокими Муроджон Азимовнинг янги, бошқа мазмундаги қарори пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Nasafnews.uz» сайти Қашқадарёда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошлангани, вилоят ҳокимининг бу ҳақдаги фармойиши эса 22 октябрда чиққани, бу борада фармойишни тайёрлашга масъул бўлган ташкилот ёки вилоят ҳокимлиги юристи хатога йўл қўйганини ёзиб чиққанди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here