Нишонда фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар 800 доллар пора билан ушланди

975

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Х.А. икки нафар аёлни “Ж.Т.” хусусий корхонасига танишлари ёрдамида жами 1 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here