Косон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

1209

Косон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Очилов Баҳодир Фахриддинович тайинланди. Бу ҳақда Косон тумани ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Баҳодир Очилов 1990 йил Косон туманида туғилган. 2011 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Ўринбосар лавозимига тайинлангунга қадар Косон тумани ҳокими ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here