Қаршида ярим тунда бир-бирини дўппослаган йигитлар воқеаси юзасидан маълумот берилди

2454

Кеча телеграм каналимиз орқали Қарши шаҳрида номаълум шахслар ўртасида жанжал содир бўлгани, 5 нафар йигитлар 1 нафар йигитни уриб, унга оғир тан жароҳати етказишга ҳаракат қилгани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 7 ноябрь куни Қарши шаҳар Гулшан маҳалласи ҳудудида жойлашган Гулшан тўйхонасида М.А.нинг никоҳ кечаси бўлиб ўтган.

Фуқаролар йиғилиб тўйдан чиқаётганида M.А.нинг дўсти З.Ш билан келиннинг синфдошлари П.Б, Р.А, Н.Ш, К.Ш ва Х.Ж.лар тортишиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here