Нишон ҳокими ИИБ ходимларини тақдирлади ва уларга байрам қилиб берди

543

Нишон туманида Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган туман ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов Нишон тумани ички ишлар бўлими ходимларининг жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларини алоҳида эътироф этди.

Тадбир сўнггида туман ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимларга сана муносабати билан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Сана муносабати билан ташкил этилган тадбир бир пиёла чой устида давом этди.

Пойтахтдан ташриф туюрган таниқли хонандалар – Бекмурод Жўраев ва Малика Эгамбердиева томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here