Қарши шаҳар ҳокимлиги «Nasafnews» танқидидан кейин «Qarshi city» уйларидаги носозлик бартараф этилаётганини маълум қилди

317

Куни кеча телеграм каналимизда
Қарши шаҳрида қурилган «Qarshi city» кўп қаватли турар жой мажмуасидаги уйларнинг ертўласини сув босгани, бир қатор носозликлар юзага келаётгани ҳақида хабар қилгандик.
Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати танқидга муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, қурувчилар томонидан носозликлар бартараф этилмоқда.

«Қарши шаҳар «Наво» маҳалласи ҳудудида қурилган янги 3 та 16 қаватли уйлар қурувчи ташкилот “Agromir Building” МЧЖ томонидан шу йилнинг бошида фойдаланишга топширилган.

Шундан 12-сонли кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ўрнатилган 10 тонна сиғимли ичимлик сув бакида носозлик аниқланган. Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида қурувчи ташкилот ҳамда кўп қаватли уйга техник хизмат кўрсатувчи Бошқарув компанияси томонидан уйнинг ертўла қисмида тўпланиб қолган сув махсус насос ёрдамида тортиб олинган. Ҳозирда қурувчи ташкилот “Agromir Building” МЧЖ томонидан ичимлик сув бакида аниқланган носозликни бартараф этиш чораси кўрилмоқда», – дейилади муносабатда.

Бугунги кунда аҳолига кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида жойлашган қўшимча бак орқали ичимлик сув етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига ўриндиқлар ўрнатилиб, бошқа мавжуд камчиликлар ҳам бартараф этиб борилаётганлиги маълум қилинади. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here