ИИБ Чироқчидаги жанжал ҳақида муносабат билдирди. Унда ярим тунда содир бўлган муштлашув ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ

585

Кеча «Nasafnews.uz» сайтида чироқчилик фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлани, туман кенгаши депутати бошчилигида бир гуруҳ фуқаролар бошқа фуқаро хонадонига бостириб боргани ҳақида хабар қилинганди.

Аммо Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бу жанжалдан жароҳатланган фуқаролар юзасидан аниқ маълумотни бермади.
Аксинча, бошқарма кундуз куни 16:00 да содир бўлган муштлашув ҳақида муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Чироқчи тумани ИИБга туманнинг «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Э.Ф. 2021 йил 14 октябрь куни соат 16.00 ларда қишлоқдоши М.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва унга тан жароҳати етказгани юзасидан ариза билан мурожаат этган. М.А.нинг аризаси 2021 йил 15 октябр куни Чироқчи туман ИИБ навбатчилик қисмида қайд этилган. 

Жанжал вақтида М.А. Э.Ф.ни бурун соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказгани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан 2021 йил 27 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қизиқ, нега ИИБ муносабатида ярим тунда содир бўлган оммавий муштлашув ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ? Бу муштлашувда фақатгина бир фуқаро эмас, 3 нафар фуқаро жиддий жароҳат олган. Ёки ИИБ ҳолат юзасидан аниқ маълумотни яширмоқдами?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here