Косонда катта тезликда ҳаракатланган «Lacetti» кўприкдан тушиб кетди

707

Қашқадарё вилояти Косон туманида катта тезликда ҳаракатланган «Lacetti» қурилиш ишлари олиб борилаётган кўприк устидан қулаб тушди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йил 8 октябр куни соат 2:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-95 Косон-Шўрбозор автомобил йўлининг Косон тумани Ушоқтепа қишлоғидан ўтган 8-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Lacetti» машинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб Ушоқтепа қишлоғи ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан пастга тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косонда «Жигули» ва «Тико» тўқнашгани, оқибатда ҳайдовчилар вафот этгани хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here