«Тиним билмаган Асрор акага раҳмат айтамиз». Алимардоновни ходимлари тўн кийдириб кузатиб қўйди

2366

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири буйруғи билан вилоят мактабгача таълим бошқармасига вақтинча вазифасини бажарувчи бошлиқ тайинланди.

Куни кеча мактабгача таълим бошқармасида шу кунга қадар бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган Асрор Алимардоновни кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Бошқарма ходимлари иштирокида ўтказилган самимий тадбирда А.Алимардоновга тўн кийдирилиб, алоҳида ҳурмат билдирилди.

«Илк фаолият юритган давримизда биттагина ноутбук ва бир стол, иккитагина стулимиз бор эди, -деб эслайди бошқарма кадрлар бўлими бошлиғи Жасур Баратов. –Агарда бирор меҳмон келиб қолса, мен тик туришимга тўғри келарди. Жой ҳам аллақайси коллеж ётоқхонасидан ажратилган эди. Мана энди эса бошқарма ходимлари 30 нафардан ошди, бўлимларга алоҳида хона, ҳар бирига компьютер, интернет, мебель ва барча шароитлар муҳайё. Бунинг учун аввало давлатимизга, сўнг эса мана шу шароитларни яратаман деб тиним билмаган Асрор акага раҳмат айтамиз».

«Агарда бошқарма тарихини ташкил бўлган пайтдан – 2017 йилдан деб ҳисобласак, биринчи раҳбар Асрор Алимардонов ўзига хос саҳифа, ўз тарихини яратди дейиш мумкин. Ҳурматли Асрор Алимардонович! Сиз инсонийлик жиҳатдан ҳам устун жиҳатларингизни намоён қилгансиз. Кимгадир ака, кимгадир ука сифатида қалблардан жой олгансиз ва шундай бўлиб қоласиз. Сизга чексиз ташаккуримизни билдирамиз», – деб ёзади Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот
хизмати.

Мавзуга доир: Қашқадарё мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов танловдан ўтолмади. Унинг ўрнига янги раҳбар келди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here