ДХХ Муборакда тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарларни ушлади

1039

Муборак тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни айтиб, фуқаролардан 600 АҚШ долларини олмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни ДХХ Муборак шаҳар бўлинмаси ва ИЖҚКД Муборак туман бўлими ҳамкорлигида тадбир ўтказилган.

1970 йилда туғилган Муборак шаҳрида яшовчи Ж.Ф. ва 1966 йилда туғилган Муборак шаҳрида яшовчи Э.В.лар ўзга бир шахсга Муборак тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни айтиб, 2001 йилда туғилган Қарши туманида яшовчи О.З.дан 600 АКШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда Ж.Ф. ва Э.В. ларга нисбатан ЖКнинг 168-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here