Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари журналист ва блогерлар саволларига жавоб беришдан «қочяпти»

955

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари Долли Аллаев ва Рустам Йўлдошев ўз соҳасига алоқадор танқидий чиқишлар ва бу чиқишларда журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларни жавобсиз қолдирмоқда.

Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 2 йилга яқин вақт давомида бирор марта матбуот анжумани ташкил этилмади. Ваҳолангки, Қашқадарё вилояти ҳокими 2020 йилда бу бўйича кўрсатма бериб, Қашқадарёда барча ташкилот раҳбарлари журналист ва блогерлар билан мулоқот қилиши кераклигини айтганди. Аммо ҳокимнинг бу кўрсатмасини ўз қўли остидаги ўринбосар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Долли Аллаев бажармай, ОАВдан қочмоқда.

Қолаверса, Долли Аллаев «Nasafnews.uz» сайти томонидан йўлланган саволларни ҳам очиқ қолдирмоқда. У хароб аҳволга келиб қолган маҳалла биносига ҳеч бўлмаганда битта дераза қўйиб беролмади.

Мавзуга доир: Ғузор тумани ҳокимлиги қўрқинчли маҳалла биноси таъмирланишини маълум қилди. Долли Аллаев эса жим

Қашқадарёлик блогерлар Ҳусан Комилжонов ва Капитан Каримов куни кеча Қаршилик тадбиркор, «Магнит» чойхонаси раҳбари Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё бошқармаси ўтказган 2 та тадбир пулини қарийб 9 ойдан бери ололмай сарсон бўлаётганини ёзиб чиқди.

Мавзуга доир: Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Ёшлар ишлари агентлигининг вилоятдаги раҳбари тадбиркорни «алдади»

Бевосита бу масалага Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошевнинг ҳам катта алоқаси бор. Чунки 2020 йил 18 декабрдан 26 декабргача ўтказилган «Ёшлар фестивали»да ташкилотчилик унинг зиммасига юклатилганди.
Тадбиркорни «туширган» ўринбосар бу воқеа юзасидан муносабат билдирмади. Аммо унинг ўрнига Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи «масалага менинг алоқам йўқ» наздида муносабат ёзиб чиқди.

Хуллас, вилоят ҳокимининг бу икки ўринбосари ўзлари билан боғлиқ масалаларда сукут сақламоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here