Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва Ёшлар ишлари агентлигининг вилоятдаги раҳбари тадбиркорни «алдади»

1575

Қаршилик тадбиркор, «Магнит» чойхонаси раҳбари Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё бошқармаси ўтказган 2 та тадбир пулини қарийб 9 ойдан бери ололмай сарсон бўлмоқда.
Бу ҳақда блогерлар Ҳусан Комилжонов ва Капитан Каримов хабар ёзиб чиқди.

Маълум бўлишича, Ёшлар ишлари агентлигининг Қашқадарё бошқармаси ўтказган 2 та тадбирининг тушлик пули, салкам 20 млн сўмга яқин маблағ 9 ойдан бери тўлаб берилмаган. Бу ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва агентлик раҳбари Темур Поёновга 5 ой аввал блогерлар хабар берган.

«Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлайлик дейдилар. Лекин Қарши шаҳрида тадбиркор 9 ойдан бери азият чекмоқда. Президент сиёсатига хиёнатми бу?»,- деб ёзади Ҳусан Комилжонов.

«Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошевни ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Темур Поёновни ҳам бу муаммодан хабари бор. Поёновнинг раҳбарлик лавозимига тайинланганига 6 ойга яқинлашди. Аммо, шу пайтгача тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилмади. Чойхонани пулини тўлаш қўлидан келмас экан, иштирокчилардан тушлик пулини йиғиб олиш керак эди»,- деб ёзади Капитан Каримов.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда 2020 йил 18 декабрдан 26 декабргача «Ёшлар фестивали» ўтказилганди. Ташкилий ишлар Қашқадарё вилояти ҳокимини ўринбосари Рустам Йўлдошев зиммасига юклатилганди.
Аммо Рустам Йўлдошевнинг эътиборсизлиги вилоятдаги айрим блогерларнинг танқидларига учраганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here