«Насаф» футбол клуби сафарда «Турон» клубини мағлуб қилди

484

Суперлига 17-туридан ўрин олган «Турон» – «Насаф» баҳси якунига етди. Беллашувда «Насаф» бу жамоадан устун эканини исботлади.

Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида «Аждарлар» вакили Ҳусниддин Алиқулов рақиб жамоа дарвозасига гол урди. 0:1.

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам курашларга бой ўтди. 83-дақиқада «Насаф» вакили Ҳусайн Норчаев иккинчи гол муаллифига айланди. 0:2.

Шундай қилиб, «Турон» ва «Насаф» баҳсида 0:2 ҳисобда қаршиликлар ғолибликни қўлга киритиб, рақибдан устун келди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here