Қашқадарёда бир кунда 1,5 мингга яқин йўл ҳаракати қоидалари бузилди

618

Қашқадарё вилоятида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ички ишлар вазирлиги ҳисобидан тезликни назорат қилиш бўйича 5 та “Нексия-3” автомобили базасига ўрнатилган мобиль комплекслари ва 16 та “Алкотестер”воситалари билан таъминланди.

Хусусан, тадбирлар давомида бир кунда 1 минг 450 нафар ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги (382 таси қўпол) аниқланиб, 281 та транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

Шундан, 26 та маст ҳолда бошқариш, 208 та қизил чироққа бoйсунмаслик, 20 та ҳолатда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини бажармаслик, 156 та транспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқариш, 39 та транспорт воситасида совуқ қурол, 1 тасида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланган. 4 та қидирувдаги транспорт воситалари ва 1 нафар қидирувдаги шахс ушланган. 4 та таълим муассасалари ҳудудидан ўтган йўллар замонавий йўл белгилар билан жиҳозланиб, ўқувчилар хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилди. Транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи 1 та ноқонуний автотураргоҳ аниқланди ва бартараф этилди.

“Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари вилоят миқёсида кенг кўламда ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here