Қарши туманида Бухоро Қоракўл ўқув маркази фаолият бошлади

761

Бугун Қарши тумани Бешкент шаҳрида қаровсиз бино (халқ тилида универмаг) ўрнида ташкил этилган Бухоро Қоракўл ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимни очилишида сўзга чиққан туман раҳбари жуда ҳам хурсанд эканлигини яширмади.

«Президентимиз Қоракўл мактабининг тажрибасини вилоятларга ҳам жорий қилиш бўйича таъкидлаган эдилар. Ва мана бугун туманда Қоракўл ўқув маркази фаолият бошлайди. Энди ота-оналар болаларни Қоракўлга олиб боришмаса ҳам бўлса керак. Туманимизда бунга эришдик. Ўқув марказида таълим берувчи бухоролик ўқитувчилар билан суҳбатлашдим. Таҳсил олувчиларнинг 90 фоизи талаба бўлишларига ишонч билдиришяпти», – деди Мақсуда Мустафаева.

Маълумот учун, ўқув йилида ушбу марказ 2000 нафар ёшга таҳсил бериш имкониятига эга. 9 фандан чуқурлаштирилган билим бериладиган мазкур марказда 5 синфдан бошлаб барча синфлар ва абитуриентлар қабул қилинади. Марказда тарбияланувчилар тест синовлари орқали қабул қилинади.

Айни вақтда марказда қабул жараёнлари давом этмоқда. Топширувчи тестдан ўта олмаган тақдирда икки ойлик тайёрлов курсларида билимини ошириши ва қайта тест топшириш орқали марказда тўлқонли ўқиш имконига эга бўлиши мумкин. Икки ойлик курслардан кейин ҳам тест синовларидан йиқилганлар марказда ўқиш имконияти кафолатланмайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here