Муборакда яна ЙТҲ: Юк машинаси билан тўқнашган «Cobalt» тиклаб бўлмас ҳолатга келиб қолди. Қурбон бор

1191

Жорий йил 4 сентябрь тунда А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобиль йўлининг 100-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб бораётган Исузу юк машинаси қарама-қарши йўналишдан келаётган «Cobalt» билан тўқнашган. Оқибатда, «Cobalt» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Исузу ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муборакда йўлнинг носоз қисмидан ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» ағдарилиб кетиб, «Камаз»га урилгани ва бир киши вафот этгани хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here