Ғузорда 17 ёшли қиз ўз отасини ўлдириб қўйгани айтилмоқда

3424

Жорий йилнинг 17 август куни Ғузор тумани Қовчин қишлоғида аянчли воқеа содир бўлди.
«Nasafnews» манбасининг ёзишича, шу қишлоқда яшовчи 2004 йилда туғилган қиз ўз отасининг қотилига айланган.

«У 65 ёшли отасига ўзаро келишмовчилик натижасида турли воситалар билан тан жароҳати етказган. Бу ҳолат бўйича ИИБ га хабар берилган. Экспертиза хулосаси олинган. Ҳозирда Ғузор туман прокуратураси шу иш билан шуғулланмоқда», – дейди манба.

«Nasafnews» мухбири мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани Қовчин маҳалласи раиси Раъно Жонқувватовадан маълумот олди.

Маҳалла раиси мазкур воқеани тасдиқлар экан, қизнинг отаси кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтди.

«Қизнинг отаси ичувчи эди. Мунтазам равишда спиртли ичимлик ичиб юрарди. Ўзим бориб суҳбатлашдим. Қиз кунлик ишларда ишлаб пул топади. Отаси йиққан пулини олиб қўйибди. Жанжал шундан келиб чиққан дейишяпти», – дейди маҳалла раиси.

Маълум бўлишича, қизнинг отаси олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёнинг Чироқчи туманида маст ота ўз ўғлини ўлдириб қўйгани хабар қилинганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here