«Нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?» – деб таҳқирлаган. Қаршида кекса онасига қўл кўтарган аёл ҳақида маълумот берилди

«Nasafnews.uz» сайтининг телеграмдаги саҳифасида «Қаршида истиқомат қилувчи аёл кекса онаси билан қўпол муносабатда бўлиб, унга қўл кўтарди» номли видео эълон қилинганди.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар «Шайхали» маҳалласи Бўзтепа кўчаси 18-ётоқхона 56-хонада яшовчи фуқаро О. Химматова онаси, 1- гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга яшаб келади.

2021 йил 13 июль куни О. Химматова ўз онаси 1- гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими биноси олдига онасини ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.

Онасини юқоридаги манзилда қолдириб, ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига «нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!» – деб таҳқирлаган.
 
Зўравон аёлнинг оиласига 2020 йил январ ойидан 2021 йил июл ойигача озиқ-овқат ва нақд пул шаклида моддий ёрдам берилган. 

О. Химматова онасига нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБ ХҚМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here