Китобда мактаб ўқитувчисининг пичоқлангани бўйича ИИБ муносабат билдирди

894

Кеча ахборот сайтимизда Қашқадарё вилояти Китоб туманида 21 май куни мактаб ўқитувчиси пичоқлангани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирибди.

Мавзуга доир: Китобда ўқитувчи пичоқланди (Видео)

Муносабатга кўра, шу куни соат 17:00 да Китоб тумани 74-умумий ўрта таълим мактаби биноси олдида Зарафшон МФЙда яшовчи О.А. шу қишлоқда яшовчи аммаси Г.А. билан ер-жой бўйича олдиндан мавжуд бўлган низо сабабли ўзаро тортишув давомида жанжаллашиб, таёққа ўхшаш жисм, темир бўлаги ва қўллари билан Г.А.нинг дуч келган жойига уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертиза тайинланиб, хулосаси олиниб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун Китоб тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмасига юборилган. Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Содир этилган ҳар қандай ҳолат ёки қонунбузарлик юзасидан холис ва адолатли қонуний тўхтамга келиш ваколати белгиланган ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига юкланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here