Қаршида яна ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

1579

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:00 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Каманди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда «Нексия-3» мумкин бўлмаган йўлдан «Жигули» ни қувиб ўтишга уринган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада «Нексия-3» «Жигули» нинг қаршисига чиқиб кетиб, икки машина тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида «Жигули» даги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машина ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here