Муборакдаги дўконга ўғри тушди. 75 млн сўмлик телефонлар ўғирлаб кетилган

409

Қарши шаҳрида яшовчи МЧЖ раҳбари Н.А. Муборак туманидаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси очади. Бу ерга турли хилдаги уяли алоқа воситаларини сотиш учун қўяди.

Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотига кўра,
тунги вақтда дўконга ўғри тушади. Туман ИИБ ходимлари олиб борган суриштирувлар натижасида ўғриликка қўл урган шахс топилди. У шу маҳаллада яшовчи Р.И. бўлиб чиқди.

Ундан жами баҳоси 75 миллион сўмлик ҳар хил русумдаги уяли алоқа телефон аппаратлари олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here