Қашқадарёда 2 млн нафарга яқин аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилмоқда

275

Вакцинация жараёнлари бошланганидан июль ойининг ўртасига қадар Қашқадарё вилоятида жами 425 676 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича,
Шундан:
1-босқичда 285 433 доза,
2-босқичда 110 342 доза,
3-босқичда 29 901 доза вакцинадан фойдаланилган.

15 июль ҳолатига кўра, 64 219 нафар аҳоли тўлиқ босқичларда эмланиб бўлди.

Юртимизда жами 21 млн 455 минг 214 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган бўлиб, Қашқадарё вилоятида 1 млн 994 минг 620 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Шундан бир марта бўлса ҳам вакцина олган аҳоли ҳудуддаги жами эмланувчиларнинг 14,3 фоизини ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, вилоятда доимий аҳоли сони 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 3 млн 348 минг нафар кишини ташкил қилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here