Шаҳрисабздаги тоғли қишлоққа сел келди (Фото)

1081

Бугун Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёғди. Натижада тўпланиб қолган майда тош заррачаларининг сел тошқинида оқиб келиши оқибатида тоғли Кўл қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ҳолатига зарар етган ва вақтинча қатнов тўхтатилган.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, вазиятдан хабар топган Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги зарурий техникалар ва ёқилғи маҳсулотларини талафот жойига юборди.

Айни вақтда вазият барқарорлашган. Йўл ҳолати яхшиланиб, автомобиль қатнови тикланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here