Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасининг мутасадди раҳбарлари устидан жиноят иши қўзғатилди

1483

Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳозирда жиноят иши доирасида юқумли касалликлар шифохонасида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, Вилоят прокурори Э.Таджиевнинг топшириғига асосан, вилоят прокурори ўринбосари А.Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз туман юқумли касалликлар шифохонасида шарт-шароитлар, тозалик талаб даражасида эмаслиги, ҳудуднинг санитария ҳолати ёмон аҳволда эканлиги ҳақидаги видеолавҳада кўрсатилган ҳолатлар ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Шаҳрисабз туман юқумли касалликлар шифохонасининг ошхона ва омборхона қисмларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақланиши, тайёрланиши, бино аҳволи санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб, вилоят санитария-эпидемиологик осойишлатик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси томонидан шифохона бош шифокори Б.Санаев, омбор мудири Ж.Рахматов, ҳамшираси(ошхона бекаси) Л.Бадиевалар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
53-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here