Китоб тумани мактабгача таълим бўлими мудири вафот этди

1490

Китоб тумани мактабгача таълим бўлими мудири Абдуқаҳҳор Раҳимов бугун 53 ёшида оғир хасталикдан вафот этди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокимлиги хабар қилди.

Марҳум узоқ йиллар халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатган. 2017 йилдан буён туман мактабгача таълим бўлимида раҳбар лавозимида ишлаб келаётганди.

«Nasafnews» жамаоси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here