Чироқчида фалокат: 3 киши ҳалок бўлди

1257

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки «Нексия» иштирокида юз берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 12 июль куни соат 09:20 лар атрофида Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган Еттитом—Қарши йўлининг 53-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» га тўқнашган.

Оқибатда ҳар иккала машина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

«Нексия»да йўловчи сифатида кетаётган она-бола, «Нексия-2» да эса бир нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here