Қашқадарёда руҳий касалликлар шифохонасидан даволаниб чиққан эркак кекса онасининг ўлимига сабабчи бўлди

1030

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Юқори Оброн» маҳалласида яшовчи Э.Ш ўз онасининг қотилига айланди.

«Nasafnews»га маълум бўлишича,
Косон тумани «Юқори Оброн» маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган эркак Э.Ш. 10 июль куни 1947 йилда туғилган кекса онаси М.Б.ни болта билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда эркакнинг онаси вафот этган.

Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотида айтилишича, эркак 2003 йилдан буён “Шизофрения” касаллиги билан ҳисобда турган.

Марҳума М.Б. фарзанди Э.Ш.ни бир неча бор даволатгани, жумладан, 2021 йил 6 июнь куни уни вилоят Асаб-руҳий касалликлар диспансерида даволатиб, уйига олиб келган.

Аммо унинг хатти-ҳаракатларини бириктирилган оилавий поликлиника патронаж гуруҳи масъуллари томонидан доимий назорат тартибида ўрганилмаган.

Ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан Э.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчи туманида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Маст ўғил онасини пичоқлаб ўлдирганди.

1 izoh

  1. Мана шу диспансер врачлари беморни аҳволига ҳеч қачон тўғри хулоса бера олмайди. Шифохонадан чиқиб келганидан уруш-жанжални бошлайди, беморлар. Булар нима дейди: “йўқ, бу касал яхши юрибди”, бошқалар ёлғон айтишади. Ҳеч қайси бири мутахассис эмас беморни ҳолатига тўғри баҳо бера олдиган, юрибди ойлик олиб. Бемор хоҳласа 3 кунда чиқади, 7-10 кунда эса “без проблем”! Қанча шулар ёлғон деган фактлар исботини топди? Қачон булар бемор ахволи ҳақида тўғри хулоса беришни ўрганади, қачон назоратга олади? Юрадими ойлик олиб? Йиллаб ёки 6 ойлаб даволанмаган беморлари ҳам бордир? Даволаш чоралари схема билан қилинаяптими ўзи ростдан? Ҳаммаси ўрганилиши керак.
    Яна фаолиятидан норози бўлганларга тазъйиқ ўтказишга уринишади. Буларга чора кўрадиган ҳуқуқ-тартибот органлари борми?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here