Чироқчилик аёл ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлади ва вафот этди

2215

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнотаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди. Таъкидланишича, воқеа кеча, 14 июль куни тонг пайти соат 05:00 да содир бўлган.

«Бу оила Чироқчи туманида яшайди. Марҳуманинг эри Россияда ишлайди. Келин қайнотаси билан жанжаллашиб қолиб, ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаган экан. Марҳуманинг эри бугун (15 июль санаси назарда тутилмоқда) уйига қайтаётган экан», — дейди мухбир билан суҳбатлашган манба.

Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов воқеани тасдиқлади.

«Воқеа кеча эмас, беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда», — деди Актам Бешимқулов.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here