Шаҳрисабздаги оромгоҳда “COVID-19” тақсимлаш маркази ташкил қилинди

469

Шаҳрисазб шаҳридаги Беруний оромгоҳида 60 ўринли коронавирус касаллиги билан касалланганларни саралаш ва тақсимлаш маркази ташкил этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, беморларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилган ушбу марказда 49 турдаги дори-дармонлар заҳираси яратилган.

«Nasafnews» тўплаган маълумотга кўра, айни пайтда вилоятда яна 3 та тақсимлаш маркази қайта очилган.
Булар Қарши шаҳридаги Фтизиатрия ва Пульмонология маркази , «Геолог» спорт мажмуаси ва Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида фаолият кўрсатмоқда.
Тақсимлаш марказларида коронавирус беморлари билан мулоқотда бўлганлар ва коронавирус юқтирганликда гумон қилинган фуқароларга тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус юқтирган беморлар даволанмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here