Қамашилик ёш футболчи чўкиб кетди

2176

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган «Чимқўрғон» сув омборида 17 ёшли футболчи А. Т. чўкиб кетди. Бу ҳақида «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа бугун тушлик пайтида содир бўлган. А. Т «Чимқўрғон» сув омборига чўмилиш учун борган ва чўкиб кетиб, вафот этган.

Бу маълумотни «Nasafnews»га Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам тасдиқлади. Ахборот хизмати раҳбари Нурбек Расуловнинг айтишича, марҳум йигитнинг жасади экспертизадан ўтказиш учун олиб кетилган.

Марҳум 17 ёшли йигит «Қамаши» футбол клубининг энг ёш футболчиси ҳисобланган. Жамоанинг яқинда ДХХ кубогини қўлга киритишида унинг ҳам катта ҳиссаси бўлган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here