Муборакнинг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланади

3103

Муборак туманининг собиқ ҳокими Улуғбек Эрназаров Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига раҳбар этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақдаги маълумотни «Nasafnews»га бошқарма ахборот хизмати тасдиқлади.

Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шерзод Холиёровнинг айтишича, расман тайинлов тадбири тез орада ўтказилади.

Маълум қилинишича, шу кунга қадар мазкур бошқармани Анвар Темиров бошқариб келаётганди.

У “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали бош муҳандиси лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Муборак тумани ҳокими бўлиб ишлаган Улуғбек Эрназаров жорий йилнинг 9 июнь куни ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги камчиликлар туфайли ишдан бўшатилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here