Қаршида лойиҳа қиймати 16 млрд 516 млн сўм бўлган қўғирчоқ театри қурилмоқда

Nasafnews.uz сайти яқинда Қаршида қўғирчоқ театри биноси қуриш учун уйсизлар яшаётган турар-жой бузилаётгани ҳақида хабарни эълон қилганди. Қарши шаҳри Равоқ маҳалласида Ислом Каримов кўчасида жойлашган собиқ Қурилиш коллежининг турар-жойи бузилаётгани, 2 қаватли уйда 12 та хонадон истиқомат қилгани айтилганди ва 1 та хонадон эгаси билан шаҳар ҳокимлиги ҳали бери муросага келмагани ҳикоя қилинганди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур ҳудудда қурилаётган қўғирчоқ театри учун қанча маблағ ажратилишини очиқлади.
Маълум бўлишича, лойиҳа қиймати 16 млрд 516 миллион сўмни ташкил этади.

Қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирувчи объектларни қуриш, реконстркуция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» давлат муассасаси буюртмаси асосида бош пудратчи “Яккабоғ қўрғони қурилиш инжиниринг компанияси” МЧЖ қурувчилари томонидан олиб борилади.

Мавзуга доир: Қаршида қўғирчоқ театри биноси қуриш учун уйсизлар яшаётган турар-жой бузилмоқда

Уйи «снос»га тушган аёл Қарши шаҳар ҳокимлигига қатор талабларни қўйди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here