Қаршида ниқобсиз юрган ва ниқобсиз йўловчини миндирган автобус ва такси ҳайдовчиларига чора кўриш бошланди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида назорат тадбири ўтказилди. Бунда йўловчи ташиш билан шуғулланган ҳолда карантин қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга асосий эътибор қаратилди.

Маълумки, мавжуд тартибга кўра ниқобсиз йўловчиларни такси ва автобусларга чиқаришга рухсат этилмайди. Аммо бунга беэътибор қараб, ўзи ва йўловчилар саломатлигини хавфга қўйиб, қоидага зид иш қилаётган ҳайдовчилар ҳамон учраб турибди. Назорат тадбирида аниқланган ҳолатларнинг кўплиги ҳам фикримиз исботидир.

Ниқобсиз йўловчини олиб юрган, боз устига ўзи ҳам ниқоб тақмаган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилди. Бу каби тадбирлар яна давом эттирилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here