Ғузор тумани ҳокимига янги ёш ўринбосар тайинланди

Ғузор тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Мовланов Олимжон Абдираупович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига Абдуллаев Шохрух Розиқович тайинланди.

Ш.Абдуллаев 1991 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Қарши Мухандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Шохрух Абдуллаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Худудларни ривожлантириш лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш Йиғма бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, туман ҳокимининг собиқ ўринбосари Олимжон Мовланов Қашқадарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here