«Насаф» футбол клуби «Қўқон-1912» ни 15 маротаба мағлуб қилган

381

«Aждарлар» Суперлиганинг 11-турида Қўқон шаҳрига сафар қилади. Aммо ушбу баҳс «Қўқон-1912» жамоаси стадионидаги ёритиш тизимларидаги муаммо туфайли Яйпандаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида бўлиб ўтади.  Мазкур баҳс 28-июнь куни соат 20:00 да бошланади.

«Қўқон-1912″ жамоаси турнир жадвалида 15 очко жамғарган ҳолда биздан бир поғона тепада бормоқда.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 24 бор куч синашишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда «аждарлар», 5 ўйинда эса қўқонликлар зафар қучишган. 4 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 24: 43 га тенг. Устунлик вакилларимиз тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Қўқон-1912» 4:0, «Қўқон-1912» – «Насаф» 3:0.
Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 31 октябрь куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 1:0 ҳисобида якунланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here