«Металлург» клуби «Насаф»ни мағлубиятга учратди

472

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Металлург» – «Насаф» жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашув бугун якунланди. Унда «Металлург» «Насаф»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар ҳисобни очди. Станоевичнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Зоҳид Абдуллаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. Бу аниқ зарбага қаршиликлар Шоҳмалик Комиловнинг 63-дақиқада киритган голи эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Асосий вақт тугашига 5 дақиқа қолганида, Саламат Қутибоев Неъматов дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Мазкур мағлубиятдан кейин «аждарлар»нинг очколари сони 14 талигича қолди. Ғалаба «Металлург» очколари 15 тага етиши ва бекободликлар 5-ўринга кўтарилиб олишига сабаб бўлди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here