Қашқадарёдаги ташкилот раҳбари мухбир қизни «постель»га таклиф қилгани айтилмоқда

18044

Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё. 14 июнь куни ўзи ишлайдиган ташкилотга матбуот котиби сифатида ишга олиш учун фуқаро А.Г.ни «постель»га таклиф қилгани айтилмоқда.
Бу ҳақида «Nasafnews» га шикоят қилган мухбир А.Г.нинг айтишича, бошқарма бошлиғининг бу таклифи биринчиси эмас.

«Бу таклифни менга аввал ҳам билдирган эди. Кейин эса ҳазиллашдим, деб қўйди. Бир неча кун ўтгач эса яна шу мавзуда гап очди. Мен эса энди бошлиқнинг бу гапини тобора жиддий қабул қила бошладим. Ишдан кўнглим совиб, ташкилотга боргим келмай қолди»,- дейди A.Г.

Маълум бўлишича, 5 ойдан бери расман ишга олинмаган матбуот котиби A.Г.га бошқарма бошлиғи A.Ё. Шаҳрисабзда ташкил қилинган «Ёшлар фестивали» да ташкил қилинган фитобар лойиҳасини ёритиш таклифи билан чиққан ва Қарши шаҳридан ўз машинасида олиб кетишини айтган.
Машинага минган мухбир ҳали ҳам нега расман ишга олинмаганининг сабабини раҳбардан сўраган. Раҳбар эса «Мен билан бир кеча қоласизми?» дея таклиф киритган. Мухбир нима учун қолиши сабаби билан қизиққан. Раҳбар «эркаклар билан бир кеча қолган вақтда нима қилишни билмайсизми?» деб гапирган. Шундан сўнг, мухбир машинадан тушириб қолдиришларини сўраган.

«Охирги марта яна шу ҳақда очиқчасига ҳайдовчисининг олдида тап тортмай, уялмай гап очганида таклифи жиддий эканлигини тушундим ва бу ерда бошқа ишламасликка қарор қилдим. Очиғи, менга қилинган бу муносабатдан сўнг, ҳамма ёш, ўқиб, ишлаб, карьера қиламан деган қизларга нисбатан раҳбарлар шунақа муносабатда бўлар экан деб кечгача йиғлаб ўзимга кела олмадим. Шок ҳолатидаман. Наҳотки, мен шунақа қиз бўлсам. Юриш-туришим, ўзимни тутишимда бирор камчилик бўлса атрофимдагилар айтишган бўларди. Унақа тарбия олмаганим учун бу ҳолат руҳиятимга шунақа таъсир қилдики, ҳалигача ўзимга кела олмаяпман»,- деб гапиради қиз.

Орадан бир неча кун ўтиб, матбуот котиби сифатида ишга олиниши айтилган қиз Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуровга воқеа ҳақида хабар берган. Воқеадан Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси масъул ходими ҳам хабар топиб, мухбирни тинчлантиришга уринган. Бошқарма масъул ходими мухбирга аввалига телефон қилган, кейинчалик смс хабар ёзиб, бошқарма бошлиғининг укаси «катта жойда ишлашини» ва тинч юрмаса ўзига қийин бўлишини айтган.

«Nasafnews» мухбири ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуров билан боғланди. Матбуот котиби эса ҳолатни рад этмади.

«Ҳа хабарим бор. Эшитган кунимоқ буни тегишли тартибда раҳбариятга билдирганман. Ҳозир шу иш бўйича суриштиришаяпти. Яхши иш бўлмабди. Ёзиевнинг ўзи билан гаплашганимда “Ҳазиллашдим, шунчаки ҳазиллашдим”.-деб жавоб берди. Қизни синглимдек кўраман. Бўлиб ўтган ишдан афсусдаман. «Командировка»га кетиб қолган эдим. Энди масалани тўлиқроқ ўрганаман»,- дейди Отабек Ашуров.

Биз ҳар ҳолда ўзбекмиз. Қўлимизда ўша «ошиқ раҳбар»нинг аудио ёзувининг қолган қисми ва бошқарма ходимининг маслаҳатмонанд «таҳдиди»ҳам бор. Фақат бунисини заҳирада қолдирдик. Тағин, кимнингдир юраги тўхтаб қолмасин яна.

2 Izohlar

  1. Мана шу жабрдийда мухбир қизга эътироз йўқ. Ўзига ишончи бор экан, муаммосини умумий муҳокамага олиб чиқди.
    Лекин тазъйиқ ўтказадиган газета “мухбира”лари ҳам бор. Булар “зўр пул туширади”да газеталар улардан воз кеча олмайди.
    Аслида шу Тижорат мақолаларга ҳам рухсат берилмаса яхши бўларди. Мажбурий обуна рад этилишида “газета ҳисоб рақамига пул ўткарган амалдор ҳақида газета холис фикр ёза оладими” каби мантиққа асосланган эди. Тижорат мақолада ҳам шу аҳвол “газета ҳисоб рақамига яхшигина пул ўтказилади”! Хўш, энди холис фикрни кутсак бўладими ёки йўқми? Ёки савияси паст мақола ёки шеърларни ҳам саҳифани пули тўланса чиқарилаверадими? Умуман бу ташкилотлар ўз маблағини мақсадли сарфлашини таъминлайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here